ОАВ: толиблар афғон халқ қўшиқчисини қатл этишди

Фавад Андарабийининг ўлдирилгани ҳақида Афғонистон собиқ ички ишлар вазири ҳам ёзди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. “Толибон”* жангарилари Афғонистон шимолий-шарқидаги Бағлон вилояти фольклор мусиқаси ижрочисини ўлдиришди. Бу ҳақда РИА Новости манбаси хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, толиблар қўшиқчи Фавад Андарабийни уйидан ҳайдаб чиқариб ўлдиришган.
Қўшиқчининг ўлдирилганини Афғонистон собиқ ички ишлар вазири Масъуд Андарибий ҳам ёзди.
Собиқ вазир қўшиқчини толиблар назорати остида бўлмаган Панжшер водийсидан узоқ бўлмаган Андараб қишлоғида “шафқатсизларча ўлдиришганини” маълум қилган.
Аввалроқ қатор ОАВлар толиблар Афғонистонда қўшиқ ижро этишни тақиқлашлари ҳақида ёзишганди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Афғонистонни тарк этган юлдузлар – фото