Маҳмуд Муродов навбатдаги жангида мағлубиятга учради

Маҳмуд Муродов UFC’даги илк мағлубиятини америкаликдан қабул қилиб олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC кечаси бўлиб ўтди.
Унда ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов америкалик Жеральд Миршертга қарши жанг қилди.
Жангнинг дастлабки раунди Муродовнинг катта устунлигида ўтди. Аммо иккинчи раундда Миршерт бўғиш усулини қўллаб, Муродовни муддатидан аввал таслим этди.
Шу тариқа ўзбекистонлик жангчи UFC’даги кетма-кет уч ғалабадан кейин илк мағлубиятини қабул қилиб олди.