ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Афғонистон пойтахти Кобулда аэропорт яқинида кучли портлаш рўй берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга ракета зарбаси сабаб бўлган.
Маҳаллий ТВ портлаш оқибатида бир бола ҳалок бўлгани ва уч киши жароҳатланганини хабар қилмоқда.