ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик десантчилар АрМИ-2021 “Десант взводи” халқаро мусобақасининг учинчи босқичи доирасида таъқиб пойгасида иккинчи бўлишди.
Мусобақалар Россиянинг Рязань вилоятидаги “Дубровичи” полигонида бўлиб ўтди. Мусоқаба доирасида жамоалар экипажлари жанговар БМД-2 ва БТР-82А машиналарида ўз маҳоратларини кўрсатишди.
Аввалига ҳарбийлар 3,2 километр масофани тезликда босиб ўтишди, кейин масофалардаги нишонларни яксон қилишда куч синашишди. Улар 600, 700, 800, 1300, 1400 ва 1500метр масофадаги нишонларни аниқ мўлжалга олишди.
Мусобақа якунига кўра биринчи ўрин Россия, иккинчи ўрин эса Ўзбекистон жамоасига насиб этди. Беларусь ҳарбийлари учинчи бўлишди.