Вакцина олганидан кейин фуқаронинг аҳволи оғирлашгани айтилмоқда: ССВ текширувни бошлади

Хоразм вилоятида вакцина олгандан кейин аҳволи оғирлашган фуқаро ҳақида видео юзасидан баёнот берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Бугун ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида вакцина олгандан кейин аҳволи оғирлашган фуқаро ҳақида видео лавҳа тарқалди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу вазиятни назоратга олди. Беморнинг аҳволини ўрганиш ва бу ҳолат нима сабабдан юз берганига аниқлик киритиш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилди.
Россияда коронавирусга қарши яна бир вакцина пайдо бўлди
Ишчи гуруҳ таркибига мамлакатининг тажрибали инфекционист, реанематолог, офтальмолог, вирусолог, иммунолог, невропатолог, психолог каби мутахассислари киритилди.
Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.
Шу пайтгача республикада қўлланилаётган вакциналар билан эмланган аҳоли вакилларида бирорта жиддий салбий таъсир кузатилмаган, деб эслатди вазирлик.