Қозоғистонда 29 август куни миллий мотам куни деб эълон қилинди

Қозоғистон президенти 29 августни мамлакат жанубида ўқ дорилар омбори портлаши қурбонлари учун мотам куни деб эълон қилди.‌‌
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Қозоғистонда 29 август куни миллий мотам куни деб эълон қилинди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевтегишли ҳужжат имзолади.
26 август куни Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги ҳарбий қисм омборида 6та портлаш юз берди. Омборда 500 тонна тротил сақланган.
Қозоғистондаги ўқ дорилар омборида кучли портлаш юз берди - видео
Ўқ дорилар омборидаги портлашлар вақтида снаряд парчаларининг тарқалиш радиуси икки километргача бўлди.
Ёнғин ва портлашлар оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 90 нафар киши шифохонага ётқизилди, улардан 6 нафари оғир аҳволда.
Ҳудуддан 1200 нафарга яқин аҳоли эвакуация қилинди.
Мудофаа вазирлиги қасддан ўт қўйиш ёки қўпорувчилик бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Шунингдек, версиялар орасида - хавфсизлик талабларини бузиш, ўз-ўзидан ёниш ва кимёвий реакция.
Куни кеча Шавкат Мирзиёев фожиали воқеа оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Қозоғистон президентига ҳамдардлик билдирди.