Ўзбекистон енгил атлетикадан 2та олтин ва 1та бронза медални қўлга киритди

Ўзбекистон енгил атлетикадан 2та олтин ва 1та бронза медални қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Токиода ўтаётган Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчилари енгил атлетикадан 2та олтин ва 1та бронза медални қўлга киритди.
Пара енгил атлетиканинг найза улоқтириш турида F13 классида ўзбекистонлик Нозима Қаюмова 42,59 метр натижа билан биринчи бўлди ва икки карра Паралимпия чемпионига айланди. Нозима Рио-2016да ҳам олтин медални қўлга киритганди.
Нозимахон Каюмова
Диск улоқтириш спорт турида F57 классида Моҳигул Ҳамдамова ҳам чемпион бўлди. У 31,46 метр натижа билан 1-ўринни эгаллади.
Мохигул Хамдамова
Эркаклар ўртасида F12 классида ядро улоқтириш бўйича финалда қатнашган Элбек Султонов эса 15,94 метр натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.
Элбек Султонов
Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 6тага (3та олтин, 1та кумуш, 2та бронза) етди. Бунгача пара сузувчи Исломбек Асланов бронза, узунликка сакрашда Асила Мирзаёрова кумуш, дзюдочи Учқун Қуронбоев олтин медални қўлга киритганди.
Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 12-ўринга кўтарилди.