Ўзбек ҳарбийлари “Муҳандислик формуласи”да фахрли 2-ўринни қўлга киритишди

Ўзбекистон жамоаси “Муҳандислик формуласи” мусобақасида иккинчи ўринни қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари “АрМИ—2021” халқаро армия ўйинлари доирасида Тюмен вилоятидаги дала ўқув майдонида ўтказилган “Муҳандислик формуласи” мусобақасида иккинчи ўринни қўлга киритди. Биринчи – Россия, учинчи ўринни Беларус жамоаси эгаллади.
Узбекские военные заняли почетное 2 место в “Инженерной формуле”
“Муҳандислик формуласи” мусобақаси доирасида ҳарбий муҳандислардан иборат жамоалар узунлиги 4 километрга тенг йўл бўйлаб қурол ва ҳарбий техникаларни сувли тўсиқлардан сузишга мўлжалланган транспортёрлардан фойдаланган ҳолда олиб ўтди.
Узбекские военные заняли почетное 2 место в “Инженерной формуле”
“БАТ-2” йўл ётқизгичи, “ИМР-3” тўсиқларни тозалаш машиналари, “ПТС-2” сузувчи транспорт воситаси ва “МДК-3” қазиш машиналаридан фойдаланилди.