ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик пара дзюдочи Учқун Қуронбоев Ўзбекистонга дастлабки олтин медални тақдим этди.
-66 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган парадзюдочи Учқун Қуранбоев финалда испаниялик Серхио Банон Ибаньесга қарши татамига чиқди ва Golden Score'да рақибини мағлубиятга учратди.
Бунгача у Япония ва Украина вакилларини мағлубиятга учратганди.
Токио-2020 XVI ёзги Паралимпия ўйинлари 24 августидан 5 сентябригача бўлиб ўтади. Ўзбекистон спортнинг 8 турида 55 та йўлланмани қўлга киритган.