Uzbekistan Airways Москвага янги моделга асосланган авиақатновларни бошлайди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси янги моделга асосланган авиаташувлар бошланишини эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Uzbekistan Airways авиакомпанияси янги моделга асосланган авиаташувлар бошланишини эълон қилди.
Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ва Ўзбекистон президентининг 2021 йил 30 апрелдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Uzbekistan Airways АЖ авиаташувлар борасида гибрид моделга ўтмоқда.
“Uzbekistan Airways” Тошкент ва Лоҳур ўртасидаги парвозларни қайта тикламоқда
Янги моделдаги авиаташувлар “Uzbekistan Express” номи остида авиакомпаниядаги мавжуд линияларда парвозларни амалга оширади.
Uzbekistan Express илк парвозини жорий йилнинг 30 август куни "тўлиқ иқтисодий класс"га (эконом) ўтказилган Airbus A320 ҳаво кемасида Тошкент-Москва-Тошкент йўналиши бўйича амалга оширади.