Сречко Катанец Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқаради

Сречко Катанец футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Бугун Сречко Катанецнинг Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Словениялик мутахассис 2025 йилга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритади.
Расмий дебют гол ва муҳим зафар: Шомуродов “Рома”га ғалаба келтирди
Катанец 1963 йилда Словениянинг Любляна шаҳрида таваллуд топган. 1981-1994 йиллар давомида “Партизан”, “Штутгарт”, “Сампдория” каби жамоаларда тўп сурган. Ушбу давр мобайнида А-Серия ва Италия кубогини қўлга киритган, шунингдек, УЕФА Чампионлар лигаси ва УЕФА Кубоги финал учрашувларида иштирок этган ҳамда Европа Кубок эгалари кубогида зафар қучган.
Мураббийлик фаолиятида эса Македония, Бирлашган Араб Амирлиги, Словения ва Ироқ миллий терма жамоаларини бошқарган. Сречко Катанес тарихда биринчи бор Словения миллий терма жамоасини Жаҳон ва Европа чемпионатларига олиб чиққан мураббий ҳисобланади.