Россияда қолиб кетган мигрантларни олиб келиш учун махсус поездлар қатнови йўл қўйилди

Россияда қолиб кетган мигрантларни олиб келиш учун махсус поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Пандемия даврида Россия ҳудудида қолиб кетган ўзбекистонликларни ватанга олиб келиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ қуйидаги махсус рейсларни йўлга қўймоқда:
27 август куни соат 20:57 да 483-сонли йўловчи поезди Волжский - Тошкент йўналишида ҳаракатини амалга оширади.
30 август куни соат 12:35 да 446-сонли йўловчи поезди Толятти - Тошкент йўналишида ҳаракатини амалга оширади.
Uzbekistan Airways Москвага янги моделга асосланган авиақатновларни бошлайди
Поездларга фақат бир томонга, яъни Волжский-Тошкент ҳамда Толятти-Тошкент йўналишларига чипталар сотилади.
Россиядаги фуқароларнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан e-ticket.railway.uz веб-сайти орқали чипталарни электрон тарзда харид қилиб, жўнатишлари ҳам мумкин.