ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши янги вакцинани рўйхатга олди.
"ЭпиВакКорона-Н" - COVID-19 қарши эмланиш учун бешинчи препарат бўлди. Вакцина “Вектор” марказида яратилди.
Вакцина препаратнинг олдингисидан "ишлаб чиқаришнинг баъзи технологик хусусиятлари" билан фарқ қилади, деб таъкидлашди яратувчи-олимлар.
COVID-19нинг олдини олиш мақсадида препарат пептид антигенларига асосида яратилган.
Таъкидланишича, 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган кишилар "ЭпиВакКорона-Н" вакцинасини олиши мумкин. Ҳомиладор аёлларга бу вакцина қўлланилмайди..
Ҳозирги вақтда Россия тиббиёт муассасаларида 4та препарат мавжуд – “Спутник V”, “ЭпиВакКорона”, “КовиВак” ва “Спутник Лайт”.