ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги консуллиги Россия фуқаролигини олиш учун ҳужжатларни қабул қилишни қайта бошлади, деб хабар берди элчихона Telegram-канали.
Ота-онасидан бири Россия Федерацияси фуқароси бўлган 14 ёшдан ошган болалар ва илгари СССР фуқаролиги бўлган ёки унинг ҳудудида яшаган ва бошқа давлатларнинг фуқаролигини олмаган фуқаролиги бўлмаган шахслар Россия паспортини олишлари мумкин. Барча керакли бланкалар ва уларни тўлдириш намуналари консуллик веб-сайтида кўрсатилган.
Фуқаролик расмийлаштирилаётган барча шахслар электрон навбат орқали қабулга ёзилиши керак. 14 ёшгача бўлган болалар консулхонага келишлари шарт эмас, уларнинг ота-оналари келиши етарли бўлади. 14 ёшдан ошган болалар консулликка шахсан келади.
Россия элчихонаси фуқаролик олишда ёрдам берадиган ҳар хил хизмат кўрсатиш столлари, "элчихона яқинидаги" идоралар ва ҳуқуқшунослар элчихонага ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ҳақида огоҳлантирди.