Қозоғистондаги ўқ дорилар омборида кучли портлаш юз берди - видео

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги ҳарбий қисм омборида 6та портлаш юз берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Куни кеча Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги ҳарбий қисм омборида 6та портлаш юз берди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.
Хабарларга кўра, ҳарбий объектда ёнғин пайшанба куни соат 19:00 атрофида бошланди. Дастлабки маълумотларга кўра, омборда 500 тонна тротил сақланган.
Кучли ёнғин оқибатида 4 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, 49 нафар ФВВ ходими жароҳатланди.
Кобул аэропортида портлаш юз берди
Фавқулодда вазиятни бартараф этишга ҳарбий қисмнинг ўт ўчириш гуруҳлари ва ёнғинга қарши махсус техникаси, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Жамбил вилоятидаги ўт ўчириш бригадалари жалб қилинган.
Шифохонага 90 нафар киши олиб келинди, улардан 6 нафари оғир аҳволда.
1200 нафарга яқин аҳоли эвакуация қилинди.
Мудофаа вазирлиги қасддан ўт қўйиш ёки қўпорувчилик бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Шунингдек, версиялар орасида - хавфсизлик талабларини бузиш, ўз-ўзидан ёниш ва кимёвий реакция.
Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев истеъфога чиқишга қарор қилганини айтди.