Мирзиёев Навоий вилоятига жўнаб кетди

Навоий вилоятида қуёш фотоэлектр станцияси ва кимё саноати корхоналари ишга туширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Навоий вилоятига жўнаб кетди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
У ерда қуёш фотоэлектр станцияси ва кимё саноати корхоналари ишга туширилади.
Давлат раҳбари, шунингдек, мавжуд корхоналар фаолияти билан танишиб, аҳоли билан мулоқот қилади.