Асила Мирзиёева кумуш медалга сазовор бўлди

Токио-2020 паралимпиадасида Ўзбекситон делегацияси 2-медални қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Токио-2020 паралимпиадаси параенгил атлетика дастурининг Т11 классида аёллар ўртасида узунликка сакраш бахсларида Ўзбекистон вакиласи Асила Мирзиёева 2-ўриннни қўлга киритди.
Спортчи 4,91 метр натижа кўрсатган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлди. Баҳсларда биринчи ўринни бразилиялик Коста де Оливеря 5 метр натижа, 3-ўринни украиналик Юлия Павленко 4,86 метр натижа билан эгаллади.
Асила Мирзаёрова завоевала серебро на паралимпиаде Токио-2020
Аввалроқ ўзбекистонлик сузувчи Ислам Асланов 100 метр масофага batterflyay усулида сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритган эди.