ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. 30 августдан бошлаб поездлар қатнови бўйича янги жадвал жорий этилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати.хабар бермоқда.
Унга кўра:
Чилонзор йўналиши соат 07:30 дан 9:00 гача бўлган эрталабки тиғиз вақтда 3 дақиқа оралиқда ва кечқурунги "тиғиз" вақтда 16:30 дан 19:30 гача 4 дақиқа оралиқда;
Ўзбекистон йўналиши соат 07:30 дан 09:00 гача бўлган эрталабки тиғиз вақтда 4 дақиқа оралиқда ва кечқурунги "тиғиз" вақтда 16:30 дан 19:30 гача 5 дақиқа ташкил этилади.
Таъкидланишича, яқин кунларда Тошкентга 20 та янги ва замонавий метро вагонлари олиб келиниши кутилмоқда.
“Улардан 5 та метропоездни шакллантирилади, бу эса энг гавжум ҳисобланган Чилонзор йўналишининг сезиларли даражада туширилишига хизмат қилиши шубҳасиз”, - дейилган хабарда.