Ғарб ташвишга тушган: толиблар АҚШ иқтисодиётини бир ёқлик қилишлари мумкин

Илгари доллар 1975 йилда АҚШ Вьетнамдан кетаётган пайтда жиддий шикастланганди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Ирина Бадмаева. Долларнинг галдаги барбод бўлиши башорат қилинди. Бу сафар “афғон омили” туфайли. Илгари хавотирли прогнозлар учун АҚШ иқтисодиётнинг беқарорлиги сабаб эди: давлат қарзининг ошиши ва триллионлаб маблағлар қуйилиши. Толиблар дунё дедолларизациясини тезлаштирадими – РИА Новости ўрганди.

Галдаги қулаш

“Goldman Sachs Asset Management” собиқ раиси ва Буюк Британиянинг собиқ молия вазири Жим О’Нилл америка пул бирлиги тақдиридан хавотир билдирмоқда. У етакчилик қўлдан бой берилган деб ҳисоблайди. Боз устига жаҳон валютаси мақоми ҳам савол остида. Афғонистондан Америка қўшинларининг шошилинч олиб чиқиб кетилиши вазиятни фақат ёмонлаштиряпти.
Доллар 1975 йилда АҚШ Вьетнамдан кетаётган пайтда жиддий шикастланганди. Бироқ Япония, Германия ва Хитой курснинг сезиларли ўзгармаслигига йўл қўймаслик учун қўлларидан келганини қилишди. Пекин молия бозорларинида юань иштирокини кенгайтиришдан бош тортган – ички ва халқаро бозорларда.
Ҳозир ўйин қоидалари бошқача. Иқтисодий ўсиш драйвери Осиё томон кўчмоқда. Бу ерда айнан ХХР устунлик қилмоқда. Ўтган аср ўртасидан хитойликлар жаҳон ЯИМда улушларини тўрт бараварга кўтаришди, деярли 20 фоизгача. АҚШники эса 24.
Рубль – дунёнинг энг кам баҳоланган валюталаридан бири
Халқаро валюта жамғармаси SDR саватини қайта кўриб чиқмоқда.Агар юань мустаҳкамланса, жаҳон молия тизими ўзгаради, дейди Жим О’Нилл.
Европа марказий банк маълумотларига кўра, 2018 йилда халқаро захиралардаги америка валютаси улуши 61,7 фоизгача қулаган – 20 йил ичидаги минимум. Ўтган йили 60 дан пастга тушди – бу 1995 йидан буён илк ҳолат.
АҚШ монетар ҳукуматининг ҳам бунда қўли бор. Пандемия авж олган пайтда пул ишлаб чиқарувчи ускуналарни бор қуввати билан ишлатишди. Иқтисодиётга триллионлар киритишди. Инфлация 5,4 фоизга етарди – 13 ичидаги максимум.
Доллар суръатини ҳозир “бир қадам олдинга, икки қадам ортга” сифатида таърифлаш мумкин, шу боис хавотирли прогнозлар мунтазам пайдо бўлиб турибди. Кобулдан ўнғаймаган эвакуацияни амалга ошириш – яна бир ортиқча сабаб.
Афғонистонда рўй бераётганлардан тўғридан-тўғри хатарлари йўқ, деб ўйлашади аксарият иқтисодчилар. Бу мамлакатнинг жаҳон иқтисодиётига таъсири сариқ чақачалик. Рақобатчилар эса америка валютасини жиддий сиқиб чиқара олмайдилар.
“Япония – иқтисодий ва ҳарбий-сиёсий маъноларда АҚШнинг думи. Мустақил ҳеч қанақа чора кўрмайди. Ҳатто вашингтон билан муносабатлари ёмонлашган Хитой ҳам аввалгидек америка бозорига тобе. Пекин вазият кескинлаштирмайди”, - деб ҳисоблайди РУДН иқтисодиёт факультети доценти Владимир Григорьев.
Қайтмас нуқтага етишди: таҳлилчиларнинг АҚШ иқтисодиётидан ҳафсаласи пир бўлди
Доллар ҳарбий-сиёсий куч, технологик етакчилик ва молиявий манипуляциялар эвазига бардош беради.
Асосий муаммолардан бири – пул массасининг ўсиши. Лекин барча таъсир кўрсатиш дастаклари АҚШ Федерал захира тизимининг қўлида. Регулятор йил охирига қадар кескин сиёсатга ўтиши мумкин: асосий ставкани кўтаради ва бу миллий валютани мустаҳкамлайди.
Бунинг далили аллақачон бор: 18 август куни ФЗТ қўмита йиғилиши баённомасини чоп қилди. Инвесторлар унда ўзлари излаган нарсани топишди: пул ишлаб чиқаруви ускунани тўхтатишади. Бозор бу ноябрда рўй беришига умид қилмоқда.
2022 йилда эса ставка кўтарилиши кутилмоқда ва бу ҳам долларни қўллайди.
Ягона қулаши мумкин бўлган сценарий –агар АҚШ яна бир катта ва қимматли урушга бошини суқса. Бироқ Оқ уй айнан бу сценарийдан қочмоқда.

Долларсиз ҳеч қаёққа

Мана бир неча ўн йилдирки долларни молия майдонидан сиқиб чиқаришга уринишмоқда. Евро ва доллар улуши халқаро операцияларда ҳақиқатдан аста-секинлик билан ошмоқда. Лекин унутмаслик керакки, ЕИ ва ХХР асосан экспорт қилади, АҚШ эса уларнинг асосий сотиш бозори.
Боз устига Европа пандемиядан кейин секинроқ ва оғирроқ қайта тикланмоқда. “Юмшоқлик ва турли хиллик халақит беряпти. Германия, Франция, Австриядан ташқари бошқа мамлакатлар ҳам бор. Агар Жанубий Европа лоақал меҳнатнинг умумевропа тақсимланишида иштирок этса, Шимолий ва Болтиқбўйи, Чехиядан ташқари, бутун минтақани пастга тортувчи иқтисодий дахмаза. Тан олиш керакки, евро доллардан кейин энг кучли валюта”, - дейди Владимир Григорьев.
Хитой АҚШни нефтни қайта ишлашда сиқиб чиқарди: бундан Россия ютадими?
Дунёда Американидан кейинги иккичи иқтисодиёт – Хитойники. Шунга қарамасдан юань глобал савдо-сотиқда унчалик оммабоп эмас, деб қўшимча қилади мустақил молия маслаҳатчиси Анна Харченко.
Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, дунёнинг марказий банклари захираларида 11,1 триллион долларга тенг келадиган пул массаси сақланади. Улардан олти триллионга яқини долларда, атиги 2,3 еврода сақланади.
“Маблағларни сақлашда айнан долларни ҳамиша танлашади. Айниқса, Россияда. 2014 йилдан рубль америка валютасига нисбатан икки ярим бараварга арзонлашди. Пандемия бошланиши билан қулаш – 25 фоиз атрофида”, - дейди Молияларни бошқариш олий мактабининг таҳлилий тадқиқотлар бўлими раҳбари Михаил Коган.
Аммо хатарни камайтириш учун тухумларни битта саватга жойлаштириш ярамайди. Диверсификация қилинг, деб маслаҳат беришади таҳлилчилар. Боз устига валюта капитални кўпайтирмади. Юқори инфлация ва паст ставка фоизларини инобатга олиб зарар кўриш осонлигини англаш қийин эмас.
Иқтисодчилар ортиқча маблағларни активларга йўналтиришни тавсия қилишмоқда: акциялар, облигациялар, кўчмас мулк. Йил охирига қадар доллар, ҳойнаҳой, 73-80 рубль атрофида бўлади. Евро курси – 1,13-1,14. Бозорга молиявий янгиликларни тарқатишда давом этишади. Шубҳасиз, дунёдаги эпидемологик вазиятни ҳам.
Россия доллардан воз кечиши учун неча йил керак бўлади – эксперт жавоби