Толиблар Афғонистоннинг собиқ президентини уй қамоғига олишди

Манбанинг сўзларига кўра, душанба куни толиблар собиқ-президент Карзай қўриқчиларини қуролдан маҳрум қилишган, шунингдек, автомобилини ҳам тортиб олишган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Афғонистоннинг собиқ президенти Хамид Карзай ва миллий ярашув бўйича кенгаш раҳбари Абдулла Абдулла уй қамоғига олинган, деб хабар қилмоқда CNN ўз манбасига таянган ҳолда.
Манбанинг сўзларига кўра, душанба куни толиблар собиқ-президент Карзай қўриқчиларини қуролдан маҳрум қилишган, шунингдек, автомобилини ҳам тортиб олишган.
Ғарб ташвишга тушган: толиблар АҚШ иқтисодиётини бир ёқлик қилишлари мумкин
Чоршанба куни ҳаракат Абдулланинг уйида тинтув ўтказган ва уни қўриқчи ҳамда автомобиллардан маҳрум этган.
"Карзай ва Абдулла ҳозир уй қамоғида ўтиришибди. Улар қўриқчидан маҳрум этилиб, "Толибон"* назоратида", - дейилади телеканал сайтида берилган хабарда.
Илгарироқ афғон ОАВлари, Карзай ва Абдулла, шунингдек, Ислом партияси етакчиси Гулбеддин Ҳикматёр Афғонистонни бошқариш бўйича "Толибон"* ҳаракати томонидан шакллантирилаётган кенгаш таркибига киритилишлари ҳақида хабар тарқатган эди.
Таъкидланишича, кенгашдан 12 киши шу жумладан, "Толибон"* сиёсий қаноти етакчиси Абдул Ғани Бародар ва "Толибон"* ҳарбий комиссияси бошлиғи Мулави Якуб ўрин олиши айтилганди.
* РФда таъқиқланган террорчи ташкилот.