Тез орада Тошкент метро бекатларида алоқа компаниялари ва бепул Wi-Fi ишлай бошлайди

Шунингдек, Тошкент метрополитени йўловчилар билан тўғридан тўғри ва энг муҳими тезкор мулоқотни йўлга қўймоқчи. Бунинг учун яқин кунларда "Метрополитен - йўловчи" портали очилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Тез орада Тошкент метро бекатларида барча алоқа компаниялари ва бепул Wi-Fi ишлай бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ва "Тошкент метрополитени" ДУК мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Таъкидланишича, метрополитендаги хизматлар турларини кўпайтириш мақсадида бугунги кунда метрополитен барча бекатларида мобил алоқа воситаси (UСELL) ва бепул интернет тармоғи (WI-FI) ишлаяпти.
Россиядан Ўзбекистонга 20 та замонавий метро вагонлари юборилди
Метрополитен мутахассислари томонидан бошқа мобил алоқа операторларини жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Тошкент метрополитени йўловчилар билан тўғридан тўғри ва энг муҳими тезкор мулоқотни йўлга қўймоқчи. Бунинг учун яқин кунларда "Метрополитен - йўловчи" портали очилади.
Ушбу портал орқали барча йўловчилар метрополитен фаолияти бўйича таклиф ва эътирозларини билдириши мумкин бўлади.