Россия олимлари Ўзбекистондаги қадимий қўлёзмаларни сақлашга ёрдам бермоқда

Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар хазинасида 26 000 жилдга яқин қўлёзма мавжуд.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтига пресс-тур ташкил этилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Реставрация древних рукописей
Журналистларга институт фаолияти ва бу ерда кечаётган илмий жараёнлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Институтда сақланаётган асарларнинг энг қадимийси IX асрга, энг янгилари эса XX аср ўрталарига тааллуқлидир.
Реставрация древних рукописей
Ҳозирги вақтда қўлёзмалар хазинасида 26 000 жилдга яқин қўлёзма мавжуд. Тошбосма ва нашр этилган китобларнинг умумий сони 40 000 жилдни ташкил этади. Бундан ташқари, 10 000 га яқин тарихий ҳужжатлар ҳам сақланади. Улар Марказий Осиё ва Шарқ давлатлари тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда.
Реставрация древних рукописей
Институт Ёш олимлар кенгаши раиси Ҳилола Назированинг маълум қилишича, қўлёзмаларни ўрганиш, долзарб мавзуларда тадқиқотлар ўтказиш юзасидан россиялик олимлар билан мунтазам ҳамкорлик йўлга қўйилган. Улар “Билимкент” семинари доирасида ўз маърузалари билан фаол иштирок этиб келишмоқда.
Реставрация древних рукописей
“Биз аҳолида сақланаётган қадимий қўлёзмаларни ҳам қабул қилиб оламиз. Лекин уларни кимёвий зарарсизлантириб, асосий фондга қўшишда муаммолар бор эди. Бунда бизга Ҳамдўстлик мамлакатлари кутубхона соҳаси мутахассислари учун ташкил этилган доимий семинар ёрдам берди. Бизнинг илтимосимизга кўра, Россия чет эл адабиёти кутубхонаси ходимлари томонидан ўтказилган маҳорат сабоқларида қўлёзмаларга ишлов бериш ва зарарсизлантириш усулларини ўзлаштириб олдик” – деди институт реставрация бўлимининг етакчи мутахассиси Хаджаева Башорат.
Реставрация древних рукописей
2000 йилда Институтнинг қўлёзмалар хазинаси дунёдаги энг бой қўлёзмалар мажмуаларидан бири сифатида ЮНЕСКО Маданий мероси рўйхатига киритилган.
Реставрация древних рукописей