Кобул аэропортида портлаш юз берди

Кобул аэропорти кириш қисмида портлаш юз берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Кобул аэропорти дарвозасида портлаш юз берди, деб хабар қилди WSJ нашри.
Бу маълумотни Пентагон расмий вакили Лжон Кирби тасдиқлади.
Кобул аэропортида Италия ҳарбий самолёти ўққа тутилди
Бундан кейин отишма бошланди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш худкуш- террорчи томонидан амалга оширилди, қурбон ва ярадорлар бор.
Al Jazeera хабар беришича, камида 15 киши яраланди. Шунингдек, 3 нафар АҚШ аскари ярадор бўлгани ҳақида Fox нашри хабар қилди.
Бундан олдин, бу аэропортда Италия ҳарбий самолёти ўққа тутилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Афғонистонда Толибон* ҳокимиятни эгаллаши

Август ойининг ўрталарида Толибон аъзолари* пойтахт Кобулга кириб, президент саройини эгаллашди.
Шундан сўнг мамлакат ҳақиқий хаос бошлади: маҳаллий аҳоли ўз мамлакатини ваҳима билан тарк этишга уринмоқда.
Баъзилар буни уддалашди. Айни пайтда Кобул аэропортидан чет эл фуқароларини эвакуация қилиш давом этмоқда. Германия, Польша ва бошқа мамлакатлар ўз ватандошларини олиб кетмоқда.
Афғонистонни тарк этишнинг ягона йўли – ҳаво йўл орқали, барча қуруқлик чегаралари ҳозир Толибон* назорати остида.
* Россияда тақиқланган террорчилик ҳаракат.