ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Кобул аэропортида Aфғонистондан фуқароларни эвакуация қилишда иштирок этаётган Италия ҳаво кучлари самолётлари ўққа тутилди, деб хабар қилди Agi агентлиги ҳарбий манбаларига асосан.
Самолётда журналистлар ва 98 нафар фуқаро бўлган. Тахминларга кўра, C-130J аэропортдан учиб чиққач дарҳол оғир автоматик қуроллардан ўққа тутилди. Агентлик қайд этишича, отишма аэропорт ташқарисидан ёки яқин тепаликдан амалга оширилган.
Йўловчи ва экипаж аъзоларидан ҳеч ким яраланмади.
Самолёт қўмондони фавқулодда маневр қилди. Самолёт Кувайтга йўл олди, у ердан йўловчилар бошқа самолётда Италияга учади.
Кейинчалик Corriere della Sera нашри "Италия разведкаси Кобул аэропортида Италия ҳарбий самолётига эмас, балки аэропорт ҳудудига киришга уринаётган оломонни ҳайдаш учун ўқ отилган", - деб хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия Мудофаа вазири Қобул аэропортида яқин соатларда теракт юз беради, дея огоҳлантирганди.
"Британия ҳукумати бир неча соат ичида Қобул аэропортида теракт юз беришини кутмоқда. Бир ҳафта ичида разведка аэропортга уюштирилаётган ҳужум муқаррарлигига ишонч ҳосил қилди", - деб баёнот берди Бирлашган қироллик Қуролли кучлари вазири Жеймс Хеппи.