Климов: экстремистлар Афғонистондан КХШТ давлатларига қочоқ сифатида киришга уринмоқда

Россиялик парламентарий Андрей Климов афғон экстремистлари қочоқ кўринишида КХШТ мамлакатлари ҳудудига кириб боришидан ташвишда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Афғонистондаги воқеалар туфайли Россия чегаралари атрофидаги вазият хавфсизлик соҳасидаги қонунчиликка ўзгаришлар киритилишини талаб қилиши мумкин, деди РИА Новости билан суҳбатда РФ давлат суверенитетини ҳимоя қилиш бўйича Федерация Кенгаши комиссияси раҳбари Андрей Климов.
"Биз шуни аниқ биламизки, экстремистлар қочоқлар кўриниши остида МДҲ, КХШТ ҳудудларига кириб боришни истамоқда", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, бундай хавф сўзсиз муносабатни талаб қилади.
Аҳмад Масъуд толиблар билан музокараларда Россия кўмагига умид қилмоқда
Климовнинг тушунтиришича, қонунчилик соҳасидаги ташаббуслар миграция, чегара олди бўйича ҳамкорлик билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Бу мавзуларнинг барчасини "Армия-2021" халқаро ҳарбий-техник форуми доирасида муҳокама қилиш режалаштирилмоқда, дея қайд этди сенатор.
Климов шунингдек, Афғонистондан АҚШ қўшинларининг чиқарилиши шу жумладан, РФ чегараси олдидаги вазиятни издан чиқаришга йўналтирилганини таъкидлаб ўтди.
"АҚШ бизнинг чегараларимиз атрофидаги тинчликни беқарорлаштиришга, бизга муаммо яратишга уринди. Ва улар шундай қилмоқда. Улар қуролни экстремистларга ташлаб кетмоқда. Мана шундай тушунарсиз вазиятда улар у ёқда агентурани қолдирди", - деб хулоса қилди у.