АрМИ-2021: ўзбек ҳарбий ошпазлари яна биринчи ўринни қўлга киритишди

“Дала ошхонаси” йўналишидаги “Таом тайёрлаш” шартининг иккинчи босқичи - “Балиқ гўштидан таом тайёрлаш” баҳслари ниҳоясига етди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. “Фориш” полигонида “АрМИ-2021” Халқаро армия ўйинларининг “Дала ошхонаси” йўналишидаги “Таом тайёрлаш” шартининг иккинчи босқичи - “Балиқ гўштидан таом тайёрлаш” баҳслари ниҳоясига етди.
Узбекские военные повара заняли первое место в промежуточном этапе дисциплины - "Полевая кухня".
Жамоалар 4 соат давомида балиқ маҳсулотларидан қовурилган, қайнатилган ҳамда димланган ҳолда таом тайёрлашди. Шунингдек, қўшимча балларни тўплаш учун газак ҳамда шарбат тайёрлаб тақдим этишди.
АрМИ-2021: Ўзбекистон ҳарбийлари “Дала ошхонаси” танлови илк босқичида юқори баҳоланди
Бу босқич якунида жамоаларнинг турли хил усулда тайёрлаган таомлари хакамлар ҳайъати қуйидагича баҳолади: Ўзбекистон – 190 балл; Россия – 181 балл; Беларус – 159 балл; Вьетнам – 142 балл; Тожикистон – 123 балл.
Узбекские военные повара заняли первое место в промежуточном этапе дисциплины - "Полевая кухня".
Жамоалар эндиликда яна 3 кун давомида шартли ва берилган масаллиқларга кўра таом ҳамда нон ва нон маҳсулотларини тайёрлаш борасида беллашади.
Куни кеча Ўзбекистон ҳарбий ошпазлари “Берилган озиқ-овқат маҳсулотларидан эркин таом тайёрлаш” босқичида 188 балл билан биринчи ўринни олганди.