ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Панжердаги афғон миллий қаршилик кўсатиш ҳаракати етакчиси Аҳмад Масъуд уларнинг “Толибон”* вакиллари билан музокаралар ўтказишида Россия ёрдам бериши мумкин деб ҳисоблайди.
Масъуднинг фикрича, бундан Москва манфаатдор, чунки агар Афғонистонда экстремистик ғоя жорий қилинса, у бутун Марказий Осиё ва Россия жанубида авж олиши мумкин.
“Мен ўйлайманки, Москва биз ва “Толибон”* ўртасида фавқулодда сулҳ музокараларига ўхшаш бирор бир нарсани ўтказишда кўмак бера олади ва уларни музокараларга келишга кўндира олади. Бу имкони бўлган ва бизга ёрдам берадиган нарса”, - деди Аҳмад Масъуд РБК билан суҳбатда.
Шунингдек, у Россия томони сиёсий жиҳатдан аралашиб, Афғонистонда зўравонликнинг кучайишининг олдини олишга ёрдам беришига умид билдирди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти