ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Токиода бошланган Паралимпия ўйинларининг дастлабки кунида Ўзбекистон вакили Ислом Асланов пара-сузиш баҳсларида бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Эркаклар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳсида 2 нафар ўзбекистонлик спортчи финал дастурида қатнашди. Ислом Асланов 57.12 сония натижа қайд этди ва бронза медалига сазовор бўлди.
Ушбу дастурда қатнашган Музаффар Турсунхўжаев эса 57.44 сония билан бешинчи поғонани банд этди.
Худди шу йўналишда аёллар тоифасида иштирок этган Шоҳсанамхон Тошпўлатова эса тўртинчи натижани кўрсатди.