ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Токиода XVI ёзги Паралимпия ўйинлари расман бошланди. Мусобақаларнинг илк кунида беш нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга киришди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар бермоқда.
Эркаклар ўртасида 100 метрга “баттерфляй” усулида сузиш бўйича S13 классда Музаффар Турсунхўжаев ва Ислом Aсланов, аёллар ўртасида 100 метрга “баттерфляй” усулида сузиш бўйича S13 классда Шоҳсанамхон Тошпўлатова, Нигорахон Мирзоҳидова ҳамда Муслима Одилова саралаш баҳсида қатнашди.
Ислом Aсланов 57.29 сония вақт билан 1-ўринни эгаллади. 57.73 сония вақт сарфлаган яна бир ўзбекистонлик спортчи Музаффар Турсунхўжаев 3-ўринни эгаллади. Шу тариқа иккала Ўзбекистон вакили ҳам финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Aёллар ўртасидаги баҳсларда Шоҳсанамхон Тошпўлатова 1 дақиқа 6.24 сония вақт билан 1-ўринни эгаллаган ҳолда финал йўлланмасини нақд қилди.
Aфсуски, Нигорахон Мирзоҳидова ҳамда Муслима Одилова саралашдан ўта олмади.
Финал баҳслари бугун Тошкент вақти билан соат 15:32 да бошланади.