ТОШКЕНТ, 25 авг - Sputnik. Ўзбекистон Олий таълим ва ўрта махсус таълими вазирлиги ОТМда янги ўқув йили қай шаклда бошланишига аниқлик киритди.
Таъкидланишича, ОТМларда янги ўқув йили анъанавий (офлайн) шаклда бошланади.
"Олий таълим муассасаларида 2021/2022 ўқув йили 6 сентябрдан бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари учун анъанавий (офлайн) шаклда бошланади", - дейилади хабарда.
Сал аввал Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасаларининг пандемия шароитида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда таълим жараёнини анъанавий (офлайн) тарзда ташкил этиш бўйича тайёргарлик ҳолати ўрганилаётгани хабар қилинган эди.
Жумладан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалардан пандемия шароитида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишларини, уларнинг ота-оналаридан ҳам фарзандлари соғлиғига масъулият билан қарашлари ва, албатта, вакцинация жараёнида фаол иштирок этишларини сўраган эди.