ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлот билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Унда Буюк Британия элчиси транзит орқали Ўзбекистон ҳудудидан ўтаётган Афғонистондаги дипломатик ваколатхоналарни, шунингдек, маҳаллий афғон ходимларини эвакуация қилишда фаол ёрдам кўрсатгани учун Ўзбекистон раҳбариятига самимий миннатдорлик билдирди.
Мулоқотда Афғонистондаги ҳозирги вазият, халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Томонлар, шунингдек, Афғонистон йўналишида Ўзбекистон-Британия ўзаро муносабатларининг устувор йўналишларини муҳокама қилишди.