АрМИ: ўзбек танкчилари якка пойгада яна учинчи ўринда

Бугун якка тартибдаги пойгада Ўзбекистон, Россия ва Хитойнинг иккинчи экипажлари иштирок этишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Москва вилояти “Алабино” полигонида АрМИ-2021 доирасида биринчи танк биатлон дивизиясининг 4-пойгаси якунланди. Якка тартибдаги пойгада Ўзбекистон, Россия ва Хитойнинг иккинчи экипажлари иштирок этишди.
Танк Т-72Б3 команды военнослужащих Узбекистана на огневом рубеже во время соревнований танковых экипажей в рамках конкурса "Танковый биатлон-2021" на полигоне "Алабино" в Подмосковье в рамках VII Армейских международных игр "АрМИ-2021".
Энг яхши натижани Россия танкчилари кўрсатди, ўзбекистонликлар яна учинчи ўринда.
Ўзбекистон экипажи лейтенант Шаҳзод Мамадиёров, катта сержант Карим Ўрунов ва кичик сержант Исломжон Собиров, улар охирги нишонга тега олишмади ва 500 метр жарима масофа ўтишга мажбур бўлишди.
Тўртинчи пойга натижаларига кўра, энг яхши натижа - 19 дақиқа 19 сония - Россия экипажи кўрсатди.
Танк Т-72Б3 команды военнослужащих Узбекистана во время соревнований танковых экипажей в рамках конкурса "Танковый биатлон-2021" на полигоне "Алабино" в Подмосковье в рамках VII Армейских международных игр "АрМИ-2021".
Ўзбекистон иккинчи экипажи 22 дақиқа 37 сония кўрсатиб, учинчи ўринни эгаллади, улар биринчи экипаж вақтини деярли бир дақиқага яхшилашди. Бу ҳафта пойгада Ўзбекистон терма жамоасининг учинчи экипажи иштирок этади, 31 августдан бошлаб танк эстафетасининг ярим финали ва финали бошланади.
Ўзбекистон танкчилари "Танк биатлони"да учинчи маротаба иштирок этмоқда. 2019да жамоа иккинчи дивизионнинг энг яхши натижа кўрсатди ва АрМИ ўйинларининг энг кучли танкчилари билан беллашиш ҳуқуқини қўлга киритди.