Швейцария Ўзбекистонга 1,1 миллиондан зиёд тиббий ниқоб юборди

Швейцария ҳукумати томонидан беғараз кўмак сифатида тақдим этилган FFP2 маркали 1 145 000 дона тиббий ниқоблар Тошкентга олиб келинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Швейцария ҳукумати томонидан беғараз кўмак сифатида тақдим этилган тиббий ниқоблар Ўзбекистонга олиб келинди Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати хабар қилмоқда.
Жами FFP2 маркали 1 145 000 дона тиббий ниқоблар олиб келинган. Улар коронавирусга қарши курашиш доирасида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларининг тиббий таъминот захираларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида жўнатилган.
Тошкентда ниқоб режими кучайтирилмоқда
Тошкент аэропортида тақдим этилган тиббий ниқоблар ҳукумат вакиллари томонидан қабул қилиб олинган