Россия ТИВ “Шимолий оқим-2” якунланиш арафасидалигини маълум қилди

“Шимолий оқим-2” йилига 55 миллиард метр куб газ ўтказиш қобилиятига эга бўлга иккита газ қувуридан иборат.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. “Шимолий оқим-2” қурилиши якунланишига қадар бир неча ҳафта қолди. Бу ҳақда Россия ТИВ иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори Дмитрий Биричевский маълум қилди.

“Лойиҳа якунланиш арафасида. Қурилиш якунланишига қадар бир неча ҳафта қолди”, - деган дипломат. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Шимолий оқим-2” йилига 55 миллиард метр куб газ ўтказиш қобилиятига эга бўлга иккита газ қувуридан иборат бўлиб, Россидан бошланади ва Болтиқ денгизи орқали Германя ҳудудига қадар етиб боради.
"Шимолий оқим— 2"га қарши сўнгги жанг бошланди
АҚШ ушбу лойиҳага кескин қарши чиқмоқда ва 2019 йилнинг декабридан бошлаб лойиҳада иштирок этаётган барча компанияларга қарши қаттиқ санкциялар қўллай бошлаган. Оқибатда Швейцариянинг қувур ётқизувчи “Allseas” компанияси ишини тўхтатишга мажбур бўлган эди.
Россия ушбу лойиҳадан фақат иқтисодий мақсад йўлида фойдаланишни ният қилганини бир неча бор таъкидлашига қарамасдан, АҚШ, Украина, Польша ва Болтиқбўйи давлатлари “Шимолий оқим-2” қурилишини тўхтатиб қолишга уринишмоқда.