Қаршилик эркак дўстининг кўзига тўппончадан ўқ узди

Чўмилиш давомида икки дўст ўзаро тортишиб қолган ва И.Б. ёнидаги пневматик тўппонча билан сувга тушган В.Ф.нинг кўз соҳасига бир маротаба ўқ узган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 авг - Sputnik. Қашқадарё вилояти Қарши туманида кўлга чўмилгани борган эркак дўстининг кўзига тўппончадан ўқ узиб, оғир тан жароҳати етказди.
Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, 10 август куни кундузи И.Б. исмли шахс таниши В.Ф. билан Нишон тумани Нуристон шаҳарчасидаги кўлга чўмилишга борган.
Дўстини қайноқ сувли қудуқдан қутқарган бола медал билан тақдирланди
Чўмилиш давомида икки дўст ўзаро тортишиб қолган ва И.Б. ёнидаги пневматик тўппонча билан сувга тушган В.Ф.нинг кўз соҳасига бир маротаба ўқ узган.
Шундан сўнг В.Ф. Қашқадарё вилояти Кўз касалликлари шифохонасига ўз эҳтиётсизлиги оқибатида жароҳат олганини маълум қилиб, тиббий ёрдам сўраб борган, бироқ ҳолат бўйича ИИБга мурожаат қилмаган.
Вилоят Кўз касалликлари шифохонасининг йўлланмаси билан Тошкент шаҳрига келган В.Ф.ни Республика Кўз касалликлари клиникасида тиббий кўрикдан ўтказган шифохона маъмурияти ҳолат юзасидан ички ишлар органларига хабар берган.
Ушбу хабар юзасидан тўпланган ҳужжатлар Қарши тумани ИИБда қайд этилиб, жиноят иши қўзғатилган.