ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йилда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ 53 та ҳолатларда 55 нафар чет эл фуқаролари ушланган. Бундан Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази маълумотлари дарак бермоқда.
Улар Афғонистон (23 нафар), Тожикистон (9), Қозоғистон (9), Қирғизистон (6), Россия (6), Молдова (2) фуқароларидир. Улардан жами 303,2 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинган.
2020 йилда Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 6032 (5026) та, яъни аввалги йилга нисбатан 20 фоиз кўпроқ жиноят фош этилган.
Ўтган йили республикада ноқонуний муомаладан 1542,6кг наркотик моддалар мусодара қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28,5 фоизга кўп.