ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Ўтган дам олиш кунларида Санкт-Петербургда чет эл фуқаролари ўртасида тўқнашув рўй берди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбага таянган ҳолда.
Хабарга кўра, тожикистонлик ва ўзбекистонлик мигрантлар 22 август куни Красносельская шоссе яқинидаги уйнинг олдида муштлашишган.
Оммавий тўқнашувда 25 киши иштирок этган. Можаро иштирокчиларидан бири пичоқдан олинган жароҳатдан сўнг оғир аҳволда касалхонага олиб кетилган.
Муштлашувнинг тўрт иштирокчиси қўлга олинган, улардан бири депортация қилиниши мумкин.
Мигрантларнинг яна 14 нафари илгарироқ полиция бўлинмасига етказилган. Тахминларга кўра, улар ҳам оммавий муштлашувда иштирок этишган, аммо унчалик катта бўлмаган жарима тўлаб, ҳибсхонадан чиқишга муваффақ бўлганлар.
Мигрантлар ўртасидаги можаро сабаблари айтилмаяпти, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.