ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. “Толибон”* ҳаракати вакили Суҳайл Шоҳин АҚШ ва Британияга эвакуация учун қўшимча вақт берилмаслигини маълум қилди.
“Бу қизил чизиқ. Президент Байден 31 август куни улар барча қуролли кучларини олиб чиқиб кетишини эълон қилган. Шу боис, агар улар чўзишса (бўлиб туришларини), бу улар истило қилишни кенгайтираётганликларини англатади, гарчи бунга зарурат йўқ бўлсада”, - деди Шоҳин Sky News телеканалига берган интервьюсида.
“Агар АҚШ ёки Буюк Британия эвакуация учун қўшимча вақт сўраса, рад этилади. Акс ҳола бунинг оқибатлари бўлади”, - деди у.
Афғонистондаги вазият
Афғонистондаги вазият кескинлашган: сўнгги ҳафталарда толиблар* ҳудудларни фаол босиб олишни бошлаб юборган ва чегарада назоратни қўлга олган.
15 август куни “Толибон”* аъзолари пойтахт Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олди. Амалдаги давлат раҳбари Ашраф Ғани “қон тўкилишининг олдини олиш мақсадида” Афғонистонни тарк этди. Ҳозир у БААдан бошпана топган.
16 августга ўтар кечаси толиблар* сиёсий офисининг вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш якунланганини, давлат бошқарув шакли эса тез орада аниқ бўлишини маълум қилди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти