Толиблар президент Ғанини таъқиб қилмасликка ваъда беришмоқда

"Толибон"* ҳаракати Афғонистон президенти Ашрф Ғанига афв эълон қилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. "Толибон" радикал ҳаракати жангарилари Афғонистон толиблар қўлига ўтгач, мамлакатдан қочиб кетган президент Ашрф Ғанини таъқиб қилмаслик ҳақида баёнот билан чиқиш қилдилар. Бу ҳақда EADaily портали хабар бермоқда.
“Толибон” АҚШ учун “қизил чизиқ” белгилади
"Бизнинг томон барчани - генералдан тортиб оддий одамнида афв этмоқда", - деб айтган толибларнинг олий мартабали етакчиларидан бири Халил ур-Раҳмон Хаққоний.
"Толибон"* ва Афғонистонни тарк этган собиқ президент ёки бошқа амалдорлар ўртасида душманлик йўқ. Агар улар қайтиш истагини билдиришиса, уларни ҳеч ким таъқиб қилмайди, дея ишонтирган Ҳаққоний.
Толиблар вакилининг айтишича, ҳаракат вакиллари кимдандир ўч олиши тўғрисидаги миш-мишларни "душманлар тарқатмоқда", мамалакатда яшаётган миллатлар эса, унинг айтишича, "ўзларини ҳотиржам ҳис этаверишлари мумкин".
Толиблар Панжшер етакчисига таслим бўлиш учун 4 соат вақт берди
АҚШ қўшинлари Афғонистондан чиқарилгач, "Толибон"* ҳаракати жангарилари мамлакат ҳудудини босиб олишни бошладилар ва 15 август куни Қобулга кириб келдилар.
Республика президенти Ашраф Ғани мамлакатни тарк этди. Вице-президент Амрулла Солих ўзини вақтинчалик давлат раҳбари деб эълон қилди ва афғон пойтахти шимолидаги ҳудудларда толибларга қарши ҳаракатларни ташкиллаштирди.
Сал аввал "Толибон"* ҳаракатининг юзлаб аъзолари ўзларининг назоратида бўлмаган Панжшерга ҳужум қилишга тайёргарлик кўришаётгани ҳақида хабар берган эдик.
* Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот.