Толиблар Панжшерга ҳужум қилишга шайланишмоқда

Жангарилар қаршилик кучлари бўлган Панжшерга ҳужум қилиш учун буйруқ кутишмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. “Толибон”* радикал ҳаракати жангчилари улар назорати остида бўлмаган ягона вилоят – Панжшерга ҳужум қилишга тайёрланишмоқда, деб ёзади РИА Новости.
Толиблар аллақачон йўлга чиқишган ва қаршилик кучлари бўлган Панжшерга ҳужум қилиш учун буйруқ кутишмоқда.
Куни кеча толиблар вилоятдаги қаршилик кучлари етакчиси Аҳмад Масъудга таслим бўлиш учун тўрт соат вақт беришганди.
Афғонистон: ҳодисалар маркази – Қобулдами ёки Панжшерда?
Масъуд бунга жавобан Панжшер топширилмаслиги ва унинг аҳолиси қаршилик кўрсатишга ҳозирлигини билдирди. Масъуднинг сўзларига кўра, у ва унинг тарафдорлари “урушни якунлашга ва мулоқот ўрнатишга ҳаракат қилишмоқда”, “Толибон”* эса ўзини шундай тутишда давом этса, узоқ тура олмайди.
Масъуд - 1990-йилларда толибларга қарши курашган “Шимолий альянс” раҳбари Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти