Россияга кетаётган мигрантлар эмланиши шартми - мутахассис жавоби

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларининг айтишича, Ўзбекистон фуқаролари Россияга боргач, "иш берувчининг талабига кўра" эмланишга мажбур бўлиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. Россиялик иш берувчилар ва уларнинг вакиллари билан тузилган келишувларда мажбурий вакцинация кўзда тутилмаган, аммо эмлангандан кейин РФга йўл олган Ўзбекистон фуқаролари 14 кунлик карантинда ўтирмайди.
Бу ҳақда бугун, Ўзбекистон фукаролари 1 сентябрдан Россия ҳудудига "Путешествую без COVID-l9" мобил иловасига ПЗР-тестнинг манфий натижасини киритиш орқали кириши юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга бағишланган матбуот-анжуманида маълум қилинди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларининг айтишича, Ўзбекистон фуқаролари Россияга боргач, "иш берувчининг талабига кўра" эмланишга мажбур бўлиши мумкин.