Россия билан ҳамкорликда қандай истиқболли инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Россия Инновацияларга кўмаклашиш жамғармаси ўртасидаги келишув мавжуд.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Инновацион лойиҳалар Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг энг муҳим йўналишларидан биридир. Бу борада доимий равишда келишувлар, меморандумлар, шартномалар имзоланади. Sputnik мухбири улар амалда қандай самара бераётгани билан қизиқди.
Ана шундай ҳужжатлардан бири – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Россия Федерацияси Инновацияларга кўмаклашиш жамғармаси ўртасидаги келишувдир, дейилади вазирлик ахборот хизмати тақдим этган маълумотларда.
“Сколково” Ўзбекистон инновацион ривожланишига қандай ҳисса қўшмоқда
Унга кўра, стартап лойиҳалар бўйича қўшма танлов ўтказилиб, 30 га яқин иштирокчи орасидан 3 нафар ғолиб танлаб олинган. Ҳар бири 1 миллиард сўмдан молиялаштирилган ушбу лойиҳалар устида тадқиқотлар олиб борилмоқда ва амалиётга жорий этишга тайёргарлик кўрилмоқда.
“Россия билан ҳамкорликда рўёбга чиқараётган лойиҳамиз Германий-68 радионуклидини, ундан эса ўз навбатида, Галий-68 нуклидини олишга қаратилган, - дейди Ўзбекистон ФА Ядро физикаси институти лаборатория мудири, кимё фанлари номзоди, қўшма стартап лойиҳаси муаллифи Саидаҳмад Хўжаев. – Галий-68 ядровий тиббиётда қўлланилади. У маълум бир бирикмага қўшилиб инсон организмига юборилади ва томография жараёнида керакли аъзонинг кенг ҳажмли кўринишини акс эттиради”.
Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, Галий-68 га талаб ҳар доим юқори бўлган. Шу пайтгача у Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган, республика тадқиқотчилари бу мавзуда илмий мақолалар ёзиш билан чекланишган, холос.
В процессе работы проектов
Амалга оширилаётган қўшма лойиҳа доирасида россиялик ҳамкорлар нурлантирилган хом ашёни етказиб беришади, ўзбек олимлари эса ундан керакли маҳсулотни олишмоқда.
“Дастлабки хомаки маҳсулотни келгуси йилнинг биринчи чорагида олишни мўлжаллаяпмиз, ишлаб чиқариш эса 2023 йилнинг июнига қадар йўлга қўйилади”, - Хўжаев.
Инновацион соҳадаги ҳамкорлик ҳақида сўз борганда, “Сколково” инновацион маркази ва “Иннополис” университети билан амалга оширилаётган лойиҳаларни ҳам қайд этиб ўтиш мумкин.
“Бизнинг лойиҳаларимиз саноат соҳасида салмоқли аҳамиятга эга. Шулардан бири – таркибида никель бўлган саноат чиқиндиларини қайта ишлаш технологиясини яратяпмиз”, - дейди “Глобал Техно Мет” корхонаси техник директори Виктор Дубов.
Унинг сўзларига кўра, бугунга қадар Ўзбекистонда ушбу жараён гидрометаллургия усулида амалга оширилган. Бу саноат чиқиндилари таркибида 7,5 фоиздан кўпроқ никель бўлишини тақозо этади. Устига-устак, катта миқдорда кимёвий реагентлар сарфланади. Россия билан ҳамкорликдаги лойиҳада эса бу кўрсаткич бор-йўғи 1,05 фоиз бўлса ҳам, кифоя. Технологияни автоматлаштириш ва дастурий таъминот россиялик мутахассислар зиммасида.
В процессе работы проектов
Режага кўра, лойиҳа 2023 йилнинг биринчи ярмида якунланиши лозим. Пировардида, шу пайтгача паст рентабелли деб ҳисоблаб келинган қайта ишлаш жараёнлари йўлга қўйилади. Юқори тозаликка эга никельдан турли ҳамжмдаги қувурлар, пластиналар, катализаторларни ишлаб чиқариш бошланади.
В процессе работы проектов
Шу йилнинг июль ойи аввалида инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Курчатов институти Миллий тадқиқот маркази президенти Михаил Ковальчук иштирокида видеомулоқот бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ўртасида ягона илмий-тадқиқот ва таълим инфратузилмасини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар ген технологияларини қўллаган ҳолда, юқори самарали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, саноат биотехнологиялари, тиббиёт, хусусан, ядро тиббиёти технологиялари, робототехника, сунъий интеллект соҳаларини ривожлатириш, маданий объектларни ўрганишда ядро-физика усулларини қўлаш, таълим йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон “Сколково”да ўзининг стартаплари қўллаб-қувватланишига умид қилмоқда