Мирзиёев ва Раҳмон Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Телефон орқали суҳбатда Афғонистондаги бугунги нотинч вазиятга алоҳида эътибор берилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Тожикистон президенти Эмолмали Раҳмон ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Тожикистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Афғонистон Ислом Республикасидаги бугунги нотинч вазиятга алоҳида эътибор берилди”, - дейилган хабарда.
Бундан ташқари, суҳбат давомида икки давлат етакчилари икки томонлама муносабатларнинг бошқа долзарб масалалари ва умуман минтақадаги вазиятни муҳокама қилган.
Мирзиёев КХШТ саммитида меҳмон сифатида иштирок этади - Асадов