ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга хориждан 432 та электромобил импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 364 тага кўп. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Ўзбекистонга асосан Хитойдан (388 та) электромобиллар импорт қилинган. Импорт қилинган давлатлар орасида Туркия (24 та), АҚШ (6), Корея (5), Германия (4), Литва (1), Испания (1), Россия (1), Гонгконг (1), БАА (1) ҳам бор.
Шу ойларда импорт қилинган электромобиллар учун 7,7 млн доллар сарфланган.