Юк машиналарини Ўзбекистонга импорт қилишда имтиёз берилади

Президент қарори билан автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. “Автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспортларни 2025 йил 1 январгача Ўзбекистонга импорт қилишда божхона божи, утилизация йиғими ва автотранспортларни сотиб олганлик учун автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилади:
“Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспортлар (ТИФ ТН кодлари 8701 20, 8704 22 (самосваллардан ташқари);
тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39).
Европа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспортлар 2025 йил 1 январгача Ўзбекистонга импорт қилишда мажбурий сертификатлашдан озод қилинади:
- “Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган юк ва махсус автотранспортлар;
- автомобилда юк ташиш учун фойдаланиладиган тиркамалар ва ярим тиркамалар.
МАЗ Ўзбекистонда юк автомобиллари шассиси ишлаб чиқаришни йўлга қўяди