Путин визасиз афғон қочоқларини МО мамлакатларига жойлаштиришга қарши чиқди

Россия раҳбари АҚШ ўзига визасиз мигрантларни қабул қилмаётганини инобатга олиб, бу адолатсиз экакни таъикидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин афғон қочоқларини улар виза олгунга қадар Марказий Осиё мамлакатларига жойлаштириш ғоясини қоралади.
Россия раҳбари АҚШ ўзига визасиз мигрантларни қабул қилмаётганини инобатга олиб, бу адолатсиз эканини таъкидлади.
“Бу мамлакатларга, қўшниларимизга, визасиз жўнатиш мумкин, ўзларига эса визасиз олишни хоҳлашмайдими? Бу масалани ҳал қилишдаги қандай ҳақоратомуз ёндашув”, - деди у “Единая Россия” партия вакиллари билан учрашувда.
Путин Афғонистондаги вазиятнинг Россия хавфсизлигига тўғридан-тўғри алоқаси борлигини қўшимча қилди.
У қочоқлар масаласи КХТШ саммити ва бошқа тадбирларда муҳокама қилинишини билдирди.
Афғонлар Ўзбекистон чегарасини қонуний равишда кесиб ўтишнинг айёрона йўлини топди
Россия етакчиси Ғарб Марказий Осиё мамлакатларидан қочоқлар учун АҚШ ва Европага виза олгунларига қадар “транзит пунктлари” сифатида фойдаланмоқчи эканини айтди.