Кобул аэропорти 48 соатга ёпилади

Аэропорт дарвозаси олдида мамлакат тарк этмоқчи бўлган минглаб кишилар тўпланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Кобул аэропортини у ерда бўлганларни эвакуация қилиш учун 48 соатга ёпишади. Бу ҳақда “Khaama Press” АҚШ Давлат департаментига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Шу билан бирга, аэропорт дарвозаси олдида мамлакат тарк этмоқчи бўлган минглаб кишилар тўпланган.
Толиблар* яқин соатларда вазиятни изга солиш ва аэропортдан чиқиш тартибини енгиллаштириш ниятида эканликларини билдиришди.
“Кобул аэропортидан чиқиш учун йўлни очиш тартиб ва қонунга риоя қилиш учун зарур”, - деган ҳаракат вакили РИА Новостига.
Ур-йиқит, ваҳима: Афғонистондан қочиб кетиш илинжидагилар Кобул аэропортига ҳужум қилмоқда
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти