Қирқ нафар фуқаро ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

40 нафар фуқаро қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида ишлаш учун Россияга жўнаб кетди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. 40 нафар фуқаро қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида ишлаш учун Россияга жўнаб кетди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва “Мерос Солюшн” корхонаси (РФ) ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишуви асосида минтақавий филиалларида қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар иштирокида танлов ўтказилганди.
Россиядан Ўзбекистонга 20 та замонавий метро вагонлари юборилди
Танловдан муваффақиятли ўтиб, тиббий кўрик натижалари ижобий чиққан 24 нафар фуқаро Тошкент – Москва йўналишидаги авиарейс орқали вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий тартибда Россияга жўнатилди.
Шунингдек, “Балтранс” корхонаcи ўртасида имзоланган келишувга асосан 16 нафар фуқаро қурилиш объектларида ишлаш учун юборилди.