Ўзбекистон: салкам 1300 кишида ковид ва пневмония, 7 киши вафот этди

Сутка давомида 881 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 148 203 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 881 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 148 203 нафарни ташкил қилмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус: 863 кишида ковид аниқланди, 6 киши вафот этди
Янги касалланиш ҳолатлари: Қорақалпоғистон Республикасида (83), Андижон вилоятида (43), Бухоро вилоятида (24), Жиззах вилоятида (45), Қашқадарё вилоятида (33), Навоий вилоятида (15), Наманган вилоятида (42), Самарқанд вилоятида (89), Сирдарё вилоятида (24), Сурхондарё вилоятида (85), Фарғона вилоятида (87), Хоразм вилоятида (25), Тошкент вилоятида (92), Тошкент шаҳрида (194) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 412 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 140 941 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 7 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 1015 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 210,0 миллиондан ошди, 4,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (37,2 млн), Ҳиндистонда (32,3 млн), Бразилияда (20,4 млн).