Шунингдек, юк ташиш ҳаракати тикланди - юк машиналари иккала йўналишда қатнамоқда.
Чегара яқинидаги қочоқлар учун вақтинчалик чодирли лагер бўш, Ўзбекистон ТИВ куни кеча у ерда бўлган 150 нафар Афғонистон фуқаросига зарур ёрдам кўрсатилгандан сўнг, ўз ватанига қайтарилгани ҳақида маълум қилди.